Пентек "Милан"да Бирхоффнинг тарихий рекордини такрорлади

"Милан" форварди Кшиштоф Пентек кеча А Сериянинг “Эмполи”га қарши баҳсда гол урди ва афсонавий Оливер Бирхоффнинг тарихий рекордини такрорлади. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар бермоқда.

Гап шундаки польшалик футболчи “россонерилар” сафига кўчиб ўтгач А Серия доирасида ўтказилган дастлабки 4та баҳснинг барчасида гол ура олган иккинчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Бирхофф ушбу рекордни 1998 йилги мавсумда ўрнатган эди. Агар Пентек келаси шанба “Сассуоло”га қарши бўладиган баҳсда ҳам гол урса, у бу борада мутлақ рекордчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Пентек “Милан” сафига жорий қишки трансферлар даврида 35 млн евро эвазига “Женоа”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!