Перес Контени "Реал"га олиб келишдан бош тортди

“Реал” президенти Флорентино Перес ортиқ “Челси” собиқ устози Антонио Конте хизматларига қизиқмайди.

Мадрид клуби раҳбари январда лондонликлар ярим ҳимоячиси Эден Азарни харид қилмоқчи, аммо Перес бельгиялик футболчи ва италиялик мутахассиснинг [футболчи ва мураббий ўтган мавсум “Челси”да урушиб қолган] бир жамоада фаолият юрита олмаслигидан хавотирда.

Аввалроқ “Реал” Конте билан музокаралар олиб борди, бироқ энди Азар Пересга: “клуб бош мураббийи этиб италиялик мутахассис тайинланадиган бўлса, у ҳеч қачон Мадридга ўтмайман”, деб таъкидлаган. “Реал” президенти эса Азарнинг иқтидорига ҳақиқий мухлис ва шу сабаб у бунда бельгиялик футболчини танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!