Погба – Моуриньо жанги: мухлислар ким томонда?
Ярим ҳимоячининг яқинда айтган гаплари кўп бўлди ва кўриниб турибдики, у “Манчестер Юнайтед”да узоқ вақт қолмоқчи, мухлислар ҳам бунга ишонишмоқда. Бироқ унинг бош мураббий билан ўртасидаги зиддиятларда мухлислар қайси тарафнинг ёнини олади?
“Манчестер Юнайтед” янги мавсумда икки марта ютди ва икки марта ютқазди. Аммо ғалабалар ҳам Поль Погба машмашаси сабаб тезда унутилиб кетди.
Франциялик ярим ҳимоячи “Лесте” устидан қозонилган (2-1) ғалабадан кейин Жозе Моуриньо уни “маҳлуқ” деб атади. Ўша учрашувда у мавсумолди йиғинга қайтганидан кейин тўрт кун ўтиб майдонга тушганди. Аммо Погба сирли интервью берди: “Мен айта олмайдиган нарсалар бор, акс ҳолда мен жарима тўлайман.”
“Манчестер Юнайтед” ўшандан кейин “Брайтон” ва “Тоттенхем”дан мағлуб бўлди, аммо барча босим Моуриньога тушди. Улар “Бёрнли” халқаро учрашувларга чиқишдан олдин 2-0 га ютишганида футболчилар, мухлислар ва мураббий ўртасида бирлик, жипслик аломатлари керинганди. Худдики гармония қайта тиклангандек.
Бу Погба оловга мой сепгунига қадар давом этди. Ўтган ҳафтанинг ўрталарида Погба француз ОАВ нашрларига “қизил иблислар” сафидаги мақоми сўроқ остида эканлигини гапириб берди.
“Келажагим ҳозирча “Манчестер Юнайтед”да. Шартномам бор, айни вақтда бу ерда ўйнаяпман, аммо келгуси ойларда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.”
Бу билан Погба “Манчестер Юнайтед”да мураккаб атмосферани яратмоқда. Футбол тили билан айтганда спекуляция қилмоқда. Унга кўз тикиб воқеалар ривожини кузатиб турган “Ювентус” ва “Барселона”га эшикларни қия очмоқда.
Бу назария унинг агенти Мино Райола томонидан илгари сурилган бўлса ажаб эмас. Айнан у Погбага “Олд Траффорд”га келганидан кейин бир неча йил ўтиб катта пул эвазига “Реал Мадрид” ёки “Барселона”дан бирига ўтишини ваъда қилганди. Ишнинг бу тарзда ривожланиши ўз иқтидорини намойиш қилишда ажойиб муҳит яратмаслиги аниқ.
Бу, албатта, мухлисларнинг уни қўллаб-қувватламаслигига олиб келиши муқаррар.
Погбанинг охирги мурожаати “доим миш-мишлар бўлиши”ни англатади. Агарда у “қизил иблислар” билан узоқ вақт ҳамкорлик қилмоқчи бўлса, у спекуляция қилмасдан шунчаки бу мавзуни ёпиши шарт.
Бундан ташқари унинг Манчестерга келганидан бери майдонда ўз савиясини кўрсата олмаётгани ҳам барчасини қийинлаштирмоқда. Моуриньонинг ҳужумга ўтиши эса Погбани узоқлашишига ёрдам бермоқда, холос.
Мураббий ва футболчи орасида баъзи ихтилофлар борлиги аниқ. Мухлислар орасида улар намунали муносабатларга эга бўлиши талаб этилади.
Моуриньо ёмон натижалар кўрсатиб клубдан кетгунигача ундан олдинроқ Погба тарк этиши мумкин.
Кўпчилик Сэр Алекс Фергюсон Райола Погбани ботқоқлик сари етаклайди, деган гапи ҳақиқатга яқин эканлигини эслай бошлашди. Бошқалар эса 2016-йилда “Ювентус”дан уйига қайтган франциялик ярим ҳимоячи клуб билан ҳеч қачон Премьер Лига совринини юта олмайди деган ўйда юришибди.
Агарда Погба ростдан “Манчестер Юнайтед”да қолишни истаса, у ўзи ва мухлислар орасидаги муносабатлари қайта тиклаши керак бўлади.
Фикрлар