Погба: "Олтин тўп"ни олишга кўпчилик лойиқ, лекин мен улар қаторида эмасман

"Манчестер Юнайтед" клуби ва Франция терма жамоаси хавбеки Поль Погба ўзининг “Олтин тўп” совринини ютиш имкониятлари қай даражада эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Олтин тўп”? Гризманн, Мбаппе ҳамда Варан ушбу мукофотни қўлга киритиш учун кўпроқ лойиқ. Шунингдек Канте ҳам. Кўпчилик ушбу мукофотни олишга лойиқ, лекин мен улар қаторида эмасман”, - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ испан нашрлари бу йилги "Олтин тўп"ни "Атлетико" форварди Антуан Гризманн олиши борасида ўз тахминларини билдиришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!