Погба фақат бир шарт билан шартномасини узайтиради

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба фақат бир шарт эвазига жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиради.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли франциялик футболчи фақат маоши оширилган тақдирдагина “қизил иблислар” билан келишувни узайтириши мумкин. Аниқроғи, Погба жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланмоқчи. Айни дамда Погбанинг йиллик маоши 17,2 млн еврони ташкил этади. МЮнинг энг кўп маош оладиган футболчиси эса Алексис Санчес ҳисобланади. Унинг маоши йилига 29,65 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Погба манкуанликлар сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!