Польшада ҳакам футболчининг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Воқеа "Бленкитни Старгард" ҳамда "Олимпия Эльблонг" жамоалари ўртасидаги ўртасидаги беллашув вақтида рўй берди.

"Бленкитни" жамоаси аъзоси Михал Цувиньскига яккакурашларнинг бирида ҳаво етишмай қолади. Ҳакам эса унга майдоннинг ўзида бевосита биринчи тиббий ёрдамни кўрсатади.

Қайд этиш жоиз, Цувиньски бундан олдинги ўйинларда олган жароҳатлари эвазига апноэ яъни кўкрак қафаси сиқилишига учраган эди.

Ҳакамнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдами эвазига кўнгилсиз воқеа юз бермади ва футболчи ўйинни давом эттирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!