Поветкин учун сўнгги имкониятми ёхуд бугун Лондонда супержанг
Бугун, 22 сентябр куни Лондондаги (Буюк Британия) афсонавий “Уэмбли” стадионида катта бокс кечаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида кўпчилик сабрсизлик билан кучтган супер оғир вазн тоифасида WBA/IBF/WBO/IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа (21-0, 20 КО) ва Александр Поветкин (34-1, 24 КО) ўзаро тўқнаш келади.
Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри қарама-қаршилиги бу жангга бўлган қизиқишни тўсмоқчи бўлмоқда, аммо бу ерда асосий фаворит бор. Мухлису мутахассислар Жошуанинг имкониятларини юқори баҳоламоқда, аммо бу осон бўлмаса керак.
28 ёшли Энтони Жошуа (21-0, 20 КО) рақибларига ҳали ютқазмаган. Унда тезлик, чидамлилик ва жиддий жанглардаги тажриба ҳамда энг муҳими техника, кучли зарба бор. Поветкин билан бўладиган жангда британиялик боксчи учун WBA чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 2017 йил декабр ойида Екатеринбургда Поветкин (34-1, 24 КО) Кристиан Хаммерни мағлуб қилиб, ушбу камарга расман даъвогарга айланган эди.
Александр тезда титул учун жанг қила олмади, сабаби Жошуа Жозеф Паркер билан камарларни бирлаштирувчи жангга ўтказишга келишиб олди ва ўз коллекциясига WBO камарини қўшиб қўйди. Поветкин эса бу орада Жошуа – Паркер тўқнашувининг андекарт жангида Дэвид Прайс билан жанг қилишга эришди ва 5-раундда россиялик боксчи Прайс оғир нокаутга учратди.
Аслида бу жанг ўтказилмаслиги ҳам мумкин эди, бироқ Жошуа жамоаси WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказмоқчи бўлишди, афсуски, томонлар келиша олишмади. Энди бу келаси йилнинг 13 апрелига қолдирилди. Унгача Жошуа “Уэмбли”да яна бир жагнг ўтказади. Бу Поветкиннинг барчада таассурот қолдириши учун асосий имконият.
Яна шуни унутмаслик керакки, 39 ёшли Поветкин учун чемпионликни қўлга киритиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин ва у бунга таваккал қилди. Узоқ масофада 12 раунд ушлаб туриб, очколар бўйича ғалаба қозонишда Поветкинда имконият йўқ. Шунинг учун у муддатидан олдин рақибини рингга қулатиши керак. Атиги биргина аниқ ҳаракат барчасини ҳал қилиши мумкин.
Ушбу жанг кечасининг очилиш тўқнашувида умидли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик енгилмас боксчи Хулио Лагунага қарши рингга чиқади.
UZREPORT TV телеканали эса йилнинг энг шов-шувли жангини жонли эфирда 22:00 дан бошлаб намойиш этади.
Фикрлар