Пойтахтимизда футбол фестивали ўтказилди

Пойтахтимизда Учтепа туманидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг собиқ директори И.М.Отабоев хотирасига бағишлаб 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Мазкур футбол фестивальида И.М.Отабоевнинг авлодлари билан биргаликда бир қатор жамоалар ўзаро ғолиблик учун куч синашди.

– Бу каби хотира турнирлари спортга бор вужудини берган инсонларнинг руҳини шод этибгина қолмай, уларнинг мамлакатимизда спортни ривожланиши учун қилган сайхаракатларини ёш авлодга етказишга катта ҳисса қўшади, – дейди Учтепа тумани 1-Болалар ва ўсмирлар директори Дилшод Маҳмудов. – Биз бу каби мусобақаларни таътил вақтларида мунтазам ўтказамиз. Сабаби навқирон авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши ва уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишдир.

Фестиваль сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва диплом топширилди.

photo_2018-07-28_11-48-43

photo_2018-07-28_11-48-56

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!