Пойтахтимизда ўқ отиш бўйича Халқаро ҳакамлик курслари бўлиб ўтмоқда

CHERY AUTO

Тошкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Халқаро ҳакамлик курслари бошланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Курслар Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси (ISSF) дастурига биноан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги «Ватанпарвар» ташкилоти базасида ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган ҳакамлар иштирок этишмоқда.

Курслар ISSF катта эксперти, россиялик ҳакам Анатолий Актов томонидан рус тилида олиб борилмоқда. Умумий ҳисобда дарсларда 30 нафар мутахассис қатнашмоқда. ISSFнинг халқаро ҳакамлик курслари қоидаларига кўра, иштирокчиларга Халқаро тоифадаги ҳакам лицензияси берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!