Про-лига плей-офф. Бугун “Машъал” “Шердор”ни синовдан ўтказади

Бугун Тошкентда Про-лиганинг "А" ва "Б" гуруҳи пешқадамлари ўзаро плей-офф учрашувини ўтказишади. Дастлаб, мухлислар “Машъал” – “Шердор” баҳсига гувоҳ бўлишса, эртага “Истиқлол”  – “Нурафшон” ўйини бўлади.

Мусобақа регламентига кўра Про-лиганинг “А” гуруҳида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоалар, яъни “Машъал” ва “Истиқлол” Суперлига йўлидаги курашни давом эттириш учун “Б” гуруҳининг биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган “Нурафшон” ва “Шердор” жамоалари билан куч синашади.

Ушбу жуфтликлар ғолиби эса мос равишда Суперлиганинг 10- ва 11- поғоналарини банд этган клубларга қарши майдонга тушишади.

Про-лига / плей-офф, 26 ноябрь (душанба)

14:00 - “Машъал” (Муборак) – “Шердор” (Самарқанд)

Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони.

Про-лига / плей-офф, 27 ноябрь (душанба)

14:00 - “Истиқлол” (Фарғона) – “Нурафшон” (Тошкент вил.)

Олмалиқ. АГМК стадиони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!