Про-лига плей-офф. “Машъал” қийинчиликсиз “Шердор”ни мағлуб этди

Бугун Про-лигада Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттириш учун плей-офф ўйинларининг дастлабкиси бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ҳусусан, бундан бироз аввал Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган "Машъал" ва "Б" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган "Шердор" жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйини ўз ниҳоясига етди. Шиддатли ва кескин курашларга бой кечган учрашув 4:0 ҳисобида нисбатан тажрибалироқ ҳисобланган муборакликлар фойдасига ҳал бўлди. "Машъал"га ғалаба олиб келган голларга Ҳумоюн Муртазоев (дубль) ҳамда Абдуллох Олимовлар (дубль) муаллифлик қилишди.

Про-лига / плей-офф, 26 ноябрь (душанба)

Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони.

14:00 - “Машъал” (Муборак) – “Шердор” (Самарқанд) 4:0

Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 35, 90, Абдуллох Олимов 81, 85.

Эслатиб ўтамиз, эртага плей-оффнинг иккинчи жуфтлигида "А" гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган "Истиқлол" "Б" гуруҳи чемпиони ҳисобланган "Нурафшон"га қарши баҳс юритади. Учрашув Олмалик шаҳридаги АГМК стадионида соат 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!