Пулишич учун курашда "Челси" фаворит

Лондоннинг "Челси" клуби "Боруссия" Дортмунд хавбеки Кристиан Пулишич учун курашда фаворит дея эътироф этилмоқда.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 20 ёшли АҚШлик футболчи учун рақобатда АПЛнинг бошқа бир грандлари - "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"ни ортда қолдиришади. Ўз навбатида Пулишичнинг ўзи ҳам тезроқ “Боруссия”дан кетишни истамоқда ва айнан шу сабабли ҳам дортмундликлар билан амалдаги шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Унинг амалдаги келишуви 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 12та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 45 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!