Путин бугун Россия терма жамоаси футболчилари ва мураббийларини давлат мукофотлари билан тақдирлайди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок этгани учун Россия терма жамоасининг 23 нафар футболчиси ва бутун мураббийлар штабини давлат мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлайди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Давлат мукофотларини топшириш маросими анаънага кўра Кремль саройида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Станислав Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб боришган эди. Бу эса Россия футболи тарихидаги энг яхши натижа сифатида тарихда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!