Қатар футболчиларига ҳеч қандай "Лексус" ёки Лондондан уй берилмайди

Хабарингиз бор яқинда Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Қитъа биринчилигида эса Қатар терма жамоаси ғолиб бўлди.

Бундан аввалроқ айрим нашрлар Қатар ҳукумати чемпионларга ақлбовар қилмас мукофотлар бериши ҳақида хабарлар чоп этилди.

-Лондондан уй

- 2 миллион фунт стерлингга яқин пул

- Ҳар ой пул мукофоти (умрбод )

- "Лексус" автомобилининг сўнгги модели

- Амир хонадонида биргаликдаги тушлик

Бироқ, SPORTS.uz’нинг Қатардаги ишончли манбааси берган маълумотларга кўра ушбу хабарлар мутлақо асоссиз. Унинг сўзларига кўра қатарлик футболчилар пул мукофоти билан тақдирланишади, аммо ушбу пул маблағи қанча бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jasur Shakirov
04/02/2019 23:46
Ana surprizu mana surpriz! Ana kvartirayu mana Leksus!
zohir_t
04/02/2019 23:11
Heh))) Twitterda bitta bemani yozgan gapni shovshuv qilib o'laaaa chempasia gayam ishonch qomadi(