Қатар клуби Япония терма жамоаси футболчисини 35 млн еврога сотиб олади

  • 30 январь, 2019, 11:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалиянинг “Портимоненсе” клуби ярим ҳимоячиси Сея Наказима фаолиятини Қатарда давом эттиради.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи “Ал-Духайл” билан шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бироқ, берилган маълумотларга қараганда Наказима кейинроқ ПСЖга кўчиб ўтади. Парижликлар тўғридан-тўғри ушбу трансферни амалга оширмаганликларининг боиси айни дамда улар УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмасликка ҳаракат қилишмоқда.

Қайд этиш лозимки, “Ал-Духайл” ҳам, ПСЖ ҳам қатарлик бизнесмен Носир Ал-Хелайфига тегишли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!