Қиличбозларимиз ЖЧда яккалик беллашувларни якунлашди

Шу кунларда Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Сайёрамизнинг энг кучли қиличбозлари жам бўлган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этяпти.

Шпага қурлида эркаклар ўртасида қатнашган 4 спортчимиздан фақатгина Файзулла Алимов плей-офф босқичига чиқа олди. Алимов дастлаб Аргентина, кейин Польша терма жамоаси вакилларини мағлубиятга учратдию, чорак финал учун кечган муросасиз жангда мусобақанинг бўлажак бронза медали соҳиби украиналик Роман Свичкарга 14:15 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу билан вакилларимиз шахсий биринчиликдаги иштироки якунига етди. Ушбу йўналишда франциялик Янник Борелга тенг келадиган қиличбоз топилмади. Эртага йигитларимиз жамоавий баҳсда медаллар учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!