Қиличбозларимиз Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритишди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун мусобақада шамшир бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди.

Унда иштирок этаётган вакилларимиз илк даврада Сингапур терма жамоасини 45:39, чорак финалда эса Япония вакилларини 45:25 ҳисобида мағлуб этишиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Финал остонасидаги қарама-қаршиликда спортчиларимиз хитойлик рақибларига 40:45 ҳисобида мағлуб бўлишди ва Осиё чемпионатининг бронза медалга эга чиқишди.

Шамшир бўйича баҳсларда терма жамоамиз шарафини Файзулла Алимов, Роман Александров, Жавоҳир Нурматов ва Олег Соколов ҳимоя қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!