Қирғизистон терма жамоаси аъзоси "Андижон" сафида кўрикдан ўтмоқда

Ўтган мавсум Про-лига чемпионлигини қўлга киритиб, Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Андижон” янги мавсумда ҳам ижобий натижаларни кўзламоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “бургутлар” сафида Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси Муролимжон Аҳмедов кўрикдан ўтмоқда.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси Бишкекнинг “Дордой” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!