Қишки трансферлар даврида "Реал"ни 2 нафар етакчи тарк этади

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ҳамда ярим ҳимоячи Иско яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ жамоадан кетишга жуда яқин туришибди.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам “қироллик клуби”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтиб кетишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, Навас жамоага Тибо Куртуа келгач захирага ўтириб қолди, Иско эса бош мураббийи Сантьяго Солари билан келиша олмаяпти.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум “Реал” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 3тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Иско эса 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!