Қитъа биринчилиги Омар Абдулраҳмонсиз ўтади

БАА терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони 2019 йилги Осиё кубогида иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди. Бироқ таркибда барчамиз учун таниш бўлган Омар Абдулраҳмон йўқ эканлигини кўришимиз мумкин.

Ёзда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси сафига кўчиб ўтган Омар октябрда  жароҳат олгани борасида хабар берган эдик. Афтидан унинг жароҳатдан тикланиш жараёни тез кечмаган ва 27 ёшли футболчи ўз ватанида ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Қуйида БАА терма жамоасининг Осиё кубоги учун якуний қайдномаси билан танишасиз.

Дарвозабонлар: Холид Эйса ("Ал-Айн), Али Ҳасиф ("Ал-Жазира"), Муҳаммад Ал-Шамси ("Ал-Ваҳда");

Ҳимоячилар: Муҳаммад Аҳмад, Исмоил Аҳмад (иккаласи"Ал-Айн"), Халифа Ал-Ҳаммади, Фарис Жума (иккаласи "Ал-Жазира"), Ҳалифа Муборак, Маҳмуд Хамис (иккаласи "Ал-Наср"), Волид Аббос ("Ал-Аҳли);

Ярим ҳимоячилар: Бандар Ал-Аҳбаби, Амир Абдулраҳмон, Райан Яслам, Муҳаммад Абдулраҳмон (барчаси "Ал-Айн"), Халфан Муборак ("Ал-Жазира"), Мажид Ҳассан, Исмоил Ал-Ҳаммади ("Ал-Аҳли"), Али Салмон ("Ал-Васл");

Ҳужумчилар: Али Мабҳут ("Ал-Жазира"), Аҳмад Халил ("Ал-Аҳли"), Саиф Рашид ("Шаржа"), Исмоил Матар ("Ал-Ваҳда").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!