Қизил гуруҳда ҳам барча ярим финалга чиқиш имкониятни сақлаб қолди
Эртага “Қизил гуруҳ”да япониялик Наоми Осака голландиялик Кики Бертенс билан, германиялик Анжелик Кербер эса япониялик Слоан Стивенс билан ўзаро рақобатлашади. Агар Кербер ва Бертенс учрашуви уч сет давом этса, у ҳолда 1/2 финалнинг икки чиптаси Кербер, Бертенс ва Стивенс ўртасида ҳал бўлади.
Ғалабалар ва ютиб олинган сетлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда қўлга киритилган геймларга мурожаат қилинади. Агар Бертенс Осакани икки сетда таслим этса, Кербернинг ғалабасидан қатъий назар голландиялик теннисчи гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритади. Анжелик эса иккинчи бўлади.
Бироқ, Кербер рақибини икки сетда енгиб, Бертенс учта сетда зафар қучса, бу ҳолда германиялик теннисчи гуруҳда пешқадам бўлади. Голландия вакиласи эса иккинчи ўрин билан ярим финалга йўл олади.
Фикрлар