“Қўқон-1912” Олий лигадаги 370-ўйин арафасида

 

“Қўқон-1912” жамоаси Олий лигадаги 370-ўйинини ўтказиш арафасида. 12-мавсум элитада иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 369 та учрашув ўтказишга  муваффақ бўлишди, дея хабар бермоқда қўқонликлар матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, “Қўқон-1912” жамоаси 369 учрашувдан 134 тасида ғалаба қозонган, 49 ўйинда дуранг қайд этилган. 182 та беллашувда эса қўқонликлар мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 503 – 688. Умумий очколар 451 тани ташкил этади.

Олий лига сўнгги – 30-турида “Қўқон-1912” вакиллари “Олмалиқ” билан ўйнайди ва ушбу учрашув клубнинг 370-беллашуви сифатида тарихда қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!