"Қўқон-1912" аъзолари пахта теримида

 

Айни кунларда Ўзбекистонда миллий бойлик бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олиш учун барча ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

"Қўқон-1912" футбол клуби аъзолари ҳам бу жараёнга четдан қараб турганлари йўқ. Тақвимда юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоа вакиллари ҳам пахта йиғим теримида иштирок этмоқдалар.

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги футболчилар Данғара туманидаги фермер хўжаликларига бориб, пахта теримида иштирок этмоқдалар.

Шунингдек "Марказий" стадион ходимлари ҳамда жамоамиз тасарруфидаги Қўқон автошоҳбекати ходимлари ҳам пахта йиғим теримида фаол иштирок этиб, ватан равнақига ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!