"Қўқон-1912" эртага "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан ўйнайди

  • 25 январь, 2019, 09:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қўқон-1912” клуби ҳам аксарият жамоалар сингари пойтахтда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказмоқда.

Tecno

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра қўқонликлар эртага йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари эртага икки таркиб билан иккита ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади.

“Қўқон-1912”нинг биринчи рақиби – Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бўлади. Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. 26 январь кунидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик ўйини эса Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши бўлади. Ушбу баҳс 13:00да бошланади. Ҳар икки беллашув ҳам “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!