“Қўқон-1912” футбол клуби академия масаласини ҳал қилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олдинда турган янги мавсумдан олдин Суперлига клублари олдига бир қатор жиддий талабларни қўйган эди. Бу талабларнинг энг асосийларидан бири – ҳар бир клуб ўзининг футбол академиясига эга бўлиши ёки ЎФА қошидаги бирон академия билан шартнома қилиши лозим.

“Қўқон-1912” футбол клуби бугун ПФЛнинг академия масаласидаги талабини бажарди. Жамоа раҳбарияти бугун ЎФА қошидаги Фарғона вилояти ҳудудий футбол академияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шунингдек, Қўқондаги “Марказий” стадионда катта ҳажмдаги ишлар бошланган. Бугунги кунда “Марказий” стадион майдони тўлиқ янгиланиш арафасида. Стадионга сифати юқори бўлган тайёр чим олиб келиб ўрнатилади. Айни кунда майдон дренаж ва суғориш тизимлари тўлиқ янгиланиб, чимни ётқизиш учун тайёр ҳолатга келтирилган. Мутахассислар чим ётқизиш учун бироз қулай бўлган об-ҳаволи кунларни кутиб турибдилар. Яқин кунларда “Марказий” стадионига янги чимни ўрнатиш бошланади.

Шунингдек стадион ёритгичлари ҳам янгиланиб, талаб даражасига келтирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
14/02/2019 23:17
sun'iylikni nima keragi bor ekana. Tayyor akademiyani olib