“Қўқон-1912” – “Локомотив”: Ўзаро ўйинлар тарихидан

CHERY AUTO

PEPSI Суперлигаси 16-турида “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади. Қўқонликлар матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ўзаро ўйинлар

Tecno

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 7 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 4 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 15-5, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 15 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 3 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

7.04.2018 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1
25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0
17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2
24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Факт: Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган 3 та учрашувнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган.

385-учрашув арафасида

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 385-ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 384 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 137 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 56 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 191 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 512 – 713. Умумий очколар 467тани ташкил этади. PEPSI Суперлига 16-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув қўқонликларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 385-ўйини сифатида тарихда қолади.

Ҳакамлар

Турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ушбу ҳакам Pepsi Суперлиганинг 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарганди. Ўша баҳсда вкакилларимиз ғалаба қозонишган.

Pepsi Суперлига, 16-тур
9 июль (душанба)

“Қўқон-1912” – “Локомотив”

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр. Буров (Тошкент), Даулетбай Жалимов (Нукус).

Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).

Комиссар — Маъмур Саидқосимов.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 9 июль куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 19:00да бошланади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўйнайди. Учрашув соат 17:30да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию