“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви чипталари сотувда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аввал хабар берганимиздек 26 август шанба куни , Қўқондаги “Марказий” стадионида олий лига 19-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзига хос вилоят “дерби”си учун чиқарилган чипталар сотувга чиқди. Чипталар доимгидек 5 000 ва 10 000 сўмдан “Марказий” стадион кассаларида сотилмоқда. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви 26 август куни соат 17:00 да бошланиши белгилаб қўйилган. Эртага 25 август куни ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 16:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!