“Қўқон-1912”нинг уй стадионида таъмирлаш ишлари бошланди

Бугун стадионда майдонни яхшилаш учун тайёргарлик ишлари старт олди.

Клуб президенти Бахтиёр Толиповнинг ЎзПФЛ расмий сайти билан суҳбатда таъкидлаганидек, стадионда дастлаб чим алмаштирилади. Шунингдек, трибуналар ҳам таъмирланади. Ҳозирда клуб стадиони майсаси талабга жавоб бермайди ва клуб бу борада Профессионал Футбол Лигаси томонидан огоҳлантирилган. Айнан шу боис, клуб чим сифатини яхшилаш учун тайёргарлик режасини тасдиқлади.

Дастлаб, стадион чими замонавий талабларга жавоб берадиган стандартлар асосида яхшиланиши учун стадионда ишчи гуруҳ иш бошлаб юборди. Режага кўра, клуб янги мавсум учун инфратузилма талаблари асосида иш олиб боради.

Таъкидлаш лозим, клуб Профессионал Футбол Лигасини олиб борилаётган ишлар борасида доимий тарзда хабардор қилиб бориши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!