Қўқонда камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Катталар ва ёшлар ўртасида ташкил этилаётган мамлакат қишки чемпионатида юртимизнинг турли ҳудудларидан 75 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Мерганлар 18 метр масофадан нишонни мўлжалга олишлари лозим бўлади. Баҳсларда ўзини кўрсата олган спортчилар Ўзбекистон терма жамоаси сафидан жой олишлари мумкин. Мусобақани терма жамоамиз мураббийлари ҳам кузатиб боришмоқда.
Беллашувлар 20 февралга қадар давом этади.
Фикрлар