Рафинья учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарага кутилмаган даъвогар пайдо бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчини Португалиянинг “Бенфика” клуби ўз сафида кўрмоқчи. Агар лиссабонликлар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритишса, у ҳолда Рафинья учун каталонияликларга 25 миллион евро таклиф қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья учун айни дамда “Бетис” клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!