Рафинья ва Алькасер "Вальядолид"га қарши ўйин қайдномасига киритилишмади, улар "Барселона"дан кетишмоқда

Ярим ҳимоячи Рафинья Алькантара ва ҳужумчи Пако Алькасерлар “Барселона”нинг бугун “Вальядолид”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин қайдномасига киритилмади.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи ҳам тез орада жамоани тарк этишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рафинья «Бетис»га, Алькасер эса «Боруссия» Дортмундга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!