Раҳима Йўлдошева ярим финалда қозоғистонлик рақибаси тўсиғидан ўтолмади

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда аёллар ўртасида +78 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Раҳима Йўлдошева ярим финал босқичида қозоғистонлик Гулжан Иссановага қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибига иппон баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!