Ракитич: Дунёнинг энг зўр футболчиси шубҳасиз Месси, лекин бу йил Модричга аталди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Реал” аъзоси ҳисобланган ҳамюрти Лука Модрич жорий йил дунёнинг энг яхши футболчиси бўлганини айтди.

“2018 йилда ким энг зўри ва энг ёмони бўлгани борасида аниқ жавоб айтишим мумкин. Чунки, Месси усиз ҳам дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиб қолаверади. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Лекин, бу йил Модричнинг йили бўлди. Агар у бу йил энг яхши деб топилмаса, билмадим бунинг учун яна нима қилиш керак. Менинг назаримда соврин унинг қўлида бўлиши керак”, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2018 йилда ҳозирча 2та шахсий совринни қўлга киритди. Дастлаб ЖЧ-2018да мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, кейинроқ УЕФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!