Рамос "Реал"дан кетади, агар...

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Жозе Моуриньо яна "Реал"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра агар португалиялик мутахассис жамоа бошқарувига қайтадиган бўлса, у ҳолда "қироллик клуби" сардори Серхио Рамос жамоадан кетади. У бу ҳақда клуб раҳбариятини ҳам огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг қайтишини асосан клуб президенти Флорентино Перес хоҳламоқда.

Маълумот учун, 55 ёшли Моуриньо 2010-2013 йилларда “Реал”ни бошқарган ва Испания чемпионлиги, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Рамос эса 2005 йилдан буён “Реал” сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 400дан ортиқ ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!