Рамос рақибнинг бурнини синдирди, ҳакам доимгидек бу вазиятни кўрмай қолди (видео)

Қўпол ўйинлари билан машҳу бўлган "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигасининг "Виктория Плзен"га қарши баҳсида рақиб футболчиси Милан Хавелнинг юзига тирсаги билан зарба берди ва унинг бурнини синдирди.

Эътиборлиси, ушбу ҳолатдан сўнг жароҳатланган футболчи учрашувни давом эттира олмади, ўйинни бошқариб борган ҳакам Дениз Айтекин эса ушбу вазиятда Рамосга хаттоки сариқ карточка ҳам кўрсатмади.

Қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!