Рамос сўнгги беш йилда Ла Лигада пенальтидан энг кўп гол урган ҳимоячига айланди
"Реал" Мадрид ҳимоячиси Серхио Рамос кеча Ла Лиганинг 11- тури доирасида "Вальядолид"га қарши баҳсда белгиланган 11 метрлик пенальтини аниқ амалга оширди.
Бу 32 ёшли футболчининг сўнгги беш мавсумда пенальтидан киритган 5-голи бўлди. Opta нашри тарқатган хабарга кўра Рамос шу тариқа охирги беш мавсумда пенальтидан бу қадар кўп гол урган илк ҳимоячига айланиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос жорий мавсум ҳозирча рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришди.
Фикрлар