Рамзан Кадиров Нурмагомедов ва Мейвезер жангини юқори даражада ташкил қилиб бермоқчи

  • 31 октябрь, 2018, 18:02
  • 0
  • Бокс

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Кадиров сўзларига кўра, Грозный шаҳри беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги бокс қоидалари бўйича жангини қабул қилишга тайёр.

Биз жаҳон даражасида спорт, сиёсий, маданий тадбирларни ташкиллаштиришда бой тажрибага эгамиз, – дейди Кадиров. – Агар Хабиб ва Флойд жанг борасида келишувга эришса, биз мамнуният билан Грознийга бундай имкониятни тақдим қиламиз. Биз уни юқори даражада ташкил қиламиз.

Чеченистон раҳбари шунингдек, бу спортчилар билан алоқалари ҳақида гапириб ўтди.

Албатта, мен Хабибга мухлислик қиламан. У бизнинг жангчи – мусулмон, россиялик, кавказлик. Ўз вақтида мен Мейвезер иқтидори ишқибозиман. Уни жуда ҳурмат қиламан. У бизникига ўз уйина келгандай келади. Унинг сўзлари: “Мен Чеченистонда уй қуришни ва Грознийда яшашни, Россия фуқаролигини олишни истайман”. Мен у билан яхши, дўстона, ака-укалардек муносабатдамиз, – дейди Кадиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!