Раньери "Фулхэм"дан истеъфога чиқиш арафасида
"Фулхэм" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери истеъфога чиқарилишга яқин турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра лондонликлар раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижалари туфайли 67 ёшли италиялик мутахассисни ўз лавозимидан озод этишни режалаштирмоқдқ. Унинг ўрнини эса "Депортиво", "Олимпиакос", "Бетис" каби жамоаларни бошқарган Виктор Санчес дель Амо эгаллаши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Раньери “Фулхэм”ни 2018 йилнинг 14 ноябридан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 15та ўйинда иштирок этди ва уларда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 9 мағлубият қайд этди. Жамоа айни дамда 17 очко билан мусобақа жадвалида 19-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар