Рашид Қурбоновнинг рақиби номи маълум бўлди

Венрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Ушбу мусобақанинг эркин кураш бўйича -79 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида дастлабки беллашувлар ўтказилди. 

Ушбу баҳсда арманистонлик Григор Григорян руминиялик Омарсаҳаб Нажмуддиновга қарши гиламга кўтарилди. Муросасиз ўтган баҳс эса 10:7 ҳисобида Арманистон вакилининг фойдасига ҳал бўлди.

Қайд этиш лозим, ушбу беллашув ғолиби кейинги босқичда ҳамюртимиз Рашид Қурбонов билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!