Расман! Азим Аҳмедов "Навбаҳор" футболчисига айланди
Наманган футболи тарбияланувчиси, бир пайтлари “Навбаҳор” клубида тўп тепган, сўнгги мавсумларни эса Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида сафида ўтказган 27 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ўзининг собиқ жамоасига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, кўп йиллик танаффусдан кейин "Навбаҳор"га қайтган Аҳмедов “лочинлар” билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар