Расман! Бақоев "Бухоро"дан кетди

Ҳабарингиз бор “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Суперлиганинг жорий йилги мавсумдаги сўнгги “туридан ўрин олган Металлург”- “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнгги матбуот анжуманида  “Бухоро” жамоасини тарк этаётганини айтиб ўтган эди.

Клуб матбуот хизмати эса бу хабарларни тасдиқлади ва Бақоевга қилган хизматлари учун ташаккур изҳор этди.

"Бу ҳабардан хафа бўлдик албатта, - дейилади хабарда. - Чунки ёш бўлишига қарамай, жамоа учун қилган хизматларини, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб, қисқа муддат ичида қайта шакллантириб, мавсумни яхши натижалар билан якунлаганлиги тахсинга сазовор дея баралла айта оламиз. Шунингдек Улуғбек Бақоев Ўзбекистон футболини ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган, ўзбек футболи фахрларидан бири десак ҳам муболаға бўлмайди. Шу боис “Бухоро” жамоасини 2 йил мобайнида бошқариб унга мураббийлик қилиб келган Бақоев Улуғбек Истамовичга клуб раҳбарлари, жамоа футболчилари, клуб ишчи ҳодимлари ва жамоа мухлислари номидан чин дилдан ташаккурлар айтиб, миннатдорчилик билдирамиз. Қолаверса Улуғбек Бақоевдек мураббийга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила келгуси фаолиятида улкан муваффақият ва омадлар тилаймиз. “Бухоро” жамоаси ва мухлислари жамоа учун астойдил қилган меҳнатингизни ҳеч қачон унутмайди ва қачондир жамоага қайта келишингизни истаб қолади", - дейилади ташаккурномада.

Маълумот учун, Улуғбек Бақоев 2017 йилдан буён "Бухоро" бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда эди. Унинг қўл остида жамоа миллий чемпионатимизда икки марта 6-ўринни эгаллади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!