Расман! "Барселона" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди

Ганалик футболчи мавсум сўнггига қадар каталонияликлар сафида тўп тепади. Келишувда хавбекни мавсум сўнггида 8 млн еврога сотиб олиш мумкинлиги борасидаги банд ҳам мавжуд. Боатенг бугун расман "Барселона" футболчиси сифатида оммага таништирилади. 

Маълумот учун, Боатенг "Милан" ва "Шальке"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. У шунингдек, "Герта", "Тоттенхэм Хотспур", "Боруссия" Дортмунд, "Портсмут", "Лас-Пальмас" ва "Айнтрахт" каби жамоаларда ҳам тўп тепган.

Жорий йилги мавсумда эса 31 ёшли футболчи "Сассуоло" сафида Италия А Сериясида 13 баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!