Расман! "Челси" Канте билан шартномани узайтирди (ФОТО)
Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг расмий сайтида франциялик ярим ҳимоячи Нголо Канте билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.
Унга кўра томонлар 2023 йилга қадар тузилган келишувга имзо чекишган. Эслатиб ўтиш лозимки, Кантенинг аввалги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган эди.
Маълумотларга қараганда 27 ёшли жаҳон чемпионининг маоши деярли икки баробарга ошган ва 17 млн еврога етган. Энди у “аристократлар” сафидаги энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 105та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар