Расман: Дракслер 2021 йилга қадар ПСЖ билан шартнома имзолади (фото)

Франциянинг амалдаги чемпиони ПЖС клуби расман Германия терма жамоаси аъзоси Юлиан Дракслерни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Тарқатилган хабарга кўра ПСЖ “Вольфсбург” футболчиси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган.

“ПСЖга ўтганимдан ҳурсандман. Ҳаётимда илк бор бошқа давлат жамоасида тўп сураман. Бу қарорни қабул қилганимдан фаҳрланаман ва янги жамоамга янги совринларни қўлга киритишида ёрдам бермоқчиман”, - дейди Дракслер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик машхур футболчи Давид Трезеге Дракслернинг ўтиши Ди Марияга асосий таркибдан жой олиши учун рақобат пайдо қилиши ҳақида гапириб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!