Расман! ПСЖ германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Франциянинг ПСЖ клуби Гельзенкирхеннинг “Шальке” жамоаси ҳимоячиси Тило Керерани ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

Унга кўра 21 ёшли германиялик футболчи парижликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Франция чемпионини эса ушбу трансфер учун немис клубига 37 миллион евро тўлагани айтилмоқда. Керер энди янги жамоасида 4-рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, Керер ўтган мавсум “Шальке” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!