Расман! Паулиньонинг "Барса"даги саёҳати якунланди, у яна "Гуанжоу"га қайтди (ФОТО)

Бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо яна “Гуанчжоу Эвергранд” сафига қайтди.

Хитой клуби расмий сайти 29 ёшли футболчининг “Барселона”дан қайтганини эълон қилди. Бироқ, ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам ушбу трансфер ҳақида оғиз очишмаяпти.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “Барселона” Паулиньони 50 млн еврога сотган. Унинг ўзи эса хитой клубида йилига 14 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо “Барселона” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам айнан “Гуанчжоу Эвергранд”дан 40 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!