Расман! "Реал" ҳимоячиси "Боруссия" Дортмундга кўчиб ўтди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Реал” ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг трансферини эълон қилди.

Унга кўра немис клуби 19 ёшли марокашлик футболчини 2019 йилнинг ёзига қадар ижарага олишган. Бироқ, ҳозирча футболчининг шартномасида “Боруссия” уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи киритилганми ёуи йўқ буниси номаълум.

Маълумот учун, Ҳакими “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан буён “қироллик клуби”нинг асосий жамоада тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у жами 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!