Расман! “Рома” ўзи учун рекорд суммага ҳужумчи сотиб олди

CHERY AUTO

Италиянинг “Сампдория” клуби ҳужумчиси Патрик Шик “Рома” аъзосига айланди.

Tecno

Римликлар 21 ёшли футболчини 5 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олишди. Йил охирида эса уни 9 млн еврога сотиб олиниши эълон қилинди.

Бундан ташқари яна 8 млн еврога тенг турли бонусларни ҳам инобатга олиш лозим. “Рома” расмий сайтида ёзилишича, бу трансфер клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансфердир.

Генуя клуби 2020 йилга қадар 20 млн евро олиши лозим. Агарда, Шик 2020 йилнинг 1 февралига қадар “Рома”дан бошқа клубга кўчиб ўтса, трансфер суммасига қараб, трансфердан тушган тўлиқ ёки унинг ярмига айнан “Сампдория” эга чиқади.

Илгарироқ, Шик соғлиғидаги муаммолар сабаб, “Ювентус”да тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!