Расман! "Сўғдиёна" Қирғизистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси тарқатган хабарга кўра, мамлакат терма жамоаси аъзоси жиззахликлар билан икки йиллик битимга имзо чеккан. Шунингдек, шартномага кўра, келишув яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
"Жамоага Тошкентдаги йиғин давомида қўшилдим ва аввал мураббийлар штаби, сўнг футболчилар билан танишдим. Бу ердаги муҳит самимий, дўстона экан ва шу боис жамоага киришиб кетишим у қадар қийин бўлмади. "Сўғдиёна"нинг мақсади Суперлигада дастлабки олтиликка кириш", - деди Шокиров.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи ҳимояда тўп суради ва ўтган мавсум Жалолободнинг "Нефтчи" клуби сафида 28 беллашувда майдонга тушиб, 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар