Расман! UFC 229 тартибсизликлар туфайли Тухугов - Лобов баҳси бекор қилинди
Аралаш яккакурашлар жангчиси Артём Лобовнинг менежери ТАСС нашрига берган интервьюсида Лобовнинг Зубайра Тухуговга қарши баҳси бекор қилинганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Бунга сабаб, UFC 229 турнирида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўлди. UFC президенти Дэйна Уайт ушбу ҳолатдан сўнг баъзи бир жангчилар билан шартномани бекор қилишини эълон қилганди. Зубайра Конорга тарсаки туширганди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Тухугов - Лобов қарама-қаршилиги 27 октябрь куни Канадада бўлиб ўтиши керак эди. Артем Лобов Конор МакГрегорнинг спарринг ҳамкори, у 13 ғалаба ва 14 мағлубиятга учраган.
Фикрлар